Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:30

Болгарияда Рим папаси совуқ кутиб олинди


Рим папаси Франциск 5 май куни асосан православ христианлар яшайдиган Болгарияга борди.

Ташрифи давомида у болгарияликларни муҳожирларга “уйлари ва юракларини очишга” чорлади.

Рим папаси ўз ташрифи давомида Болгариянинг кичик католик христианлар жамияти билан учрашиб, пойтахт София яқинидаги муҳожир марказига ташриф буюради. Кейин у Шимолий Македонияга боради.

Франциск христианликнинг католик ва православ тармоқлари ўртасида ошиб бораётган тафовутни кичрайтиришга уриниб келади. 2016 йилнинг февралида у Кубада Россия православ черкови етакчиси Патриарх Кирилл билан учрашди.

Аммо Болгария православ черковининг Муқаддас синоди папа билан бирга ибодат қилиш таклифини қатъиян рад этди.

Папа ўз ташрифи давомида Болгария бош вазири Бойко Борисов билан ҳам учрашади. Борисов етакчилигидаги ҳукумат аъзолари орасида уч миллатчи ва миграцияга қарши партия бор.

Франциск 6 май куни София майдонида православлар билан “тинчлик учун ибодат” қилишга умид боғлаган эди.

Аммо православ черков бунга рози бўлмади ва тадбирга фақатгина болалар хори юборилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG