Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2020, Тошкент вақти: 05:16

Шимолий Македонияда президентлик сайлови ўтмоқда


Бугун Шимолий Македонияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

21 апрель куни ўтказилган биринчи турда бугун беллашаётган номзодлар Стево Пендаровски ва Гордана Силяновски-Давкова 42,8 фоиздан овоз тўплаган эди.

Биринчи турда мамлакатда яшайдиган этник албанлар асосан Блерим Рекага овоз берди. Иккинчи турда албанлар кимга овоз бериши сайлов натижасини белгилашда муҳим роль ўйнайди.

Мамлакатнинг 1,8 миллион аҳолисининг 40 фоизидан ошиғи сайловда қатнашмаса, сайлов натижалари автоматик тарзда бекор қилинади.

Биринчи турда сайловчиларнинг атиги 41.8 фоизи овоз берди.

Сайлов кампаниялари нисбатан тинч ўтди. Кампания давомида Шимолий Македониянинг Ғарб давлатлари институтлари билан интеграцияси ҳамда оқсоқлаётган иқтисод асосий масалалар бўлди.

Амалдаги президенти Георге Иванов учинчи марта номзодлигини кўрсата олмайди.

Бир пайтлар Югославия таркибида бўлган Шимолий Македония 1991 йилда мустақилликка эришган.

XS
SM
MD
LG