Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:36

АҚШ: Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаймиз


АҚШ фаластинлик жангарилар Исроилга ракета отганини қоралаб, Исроилнинг “ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини” қўллашини билдирди.

Фаластиндаги жангарилар Исроилга 400та ракета отиши ортидан Исроил Ғазодаги 200 манзилга ҳаводан ҳужум қилди. Натижада ўнлаб одам ҳалок бўлди.

Исроил армияси матбуот котиби оддий фуқаролар ҳалок бўлишига Хамас отган ракета сабаб бўлганини иддао қилди.

Исроил матбуоти хабарларга кўра, тунда Ашкелон шаҳрига отилган ракета бир нафар исроиллик ўлимига сабаб бўлган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Морган Ортагус эълон қилган билдирувда “Биз Исроил билан биргамиз ва ушбу қабиҳ ҳужумлардан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тўлиқ қўллаймиз", дейилади.

Тўқнашувлар авж олишига 3 май куни Исроил ҳаво ҳужуми ортидан икки нафар Хамас аъзоси ҳалок бўлгани туртки бўлди.

Исроил ҳарбийлари ҳужум Ғазодан отилган ўқларга жавобан амалга оширилганини билдирди.

5 май куни Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазодан отилган ракеталарга нисбатан “кенг кўламли” ҳаво ҳужумлари давом этишини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG