Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:30

Польшага биринчи ўзбек элчиси тасдиқланди


Ўзбекистон сенати Баҳром Бобоев номзодини Польшада янги очилган элчихона учун элчи лавозимига тасдиқлади.

Кun.uz хабарига кўра, Польшадаги дипломатик миссияси раҳбарлигига тайинланаган Бобоев келгусида ишбилармонлар билан бизнес форум ташкил этиш, ҳукуматларнинг сиёсий маслаҳатлашувини давом эттиришни режалаштираётганини айтган.

Кейинги йилларда Польшада ўзбекистонлик муҳожирлар сони ортаётгани айтилади.

Ҳукумат квотасига кўра, ҳар йили юзлаб ўзбекистонлик Польшага ишлагани келаяпти.

Баҳром Бобоев - Ўзбекистон билан Польша дипломатик алоқалари тарихида Ўзбекистоннинг Польшадаги илк элчиси бўлди.

XS
SM
MD
LG