Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:26

Урганчда ўзбек-туркман чегараси масаласи муҳокама қилинди


Урганчда бир ҳафта давом этган ўзбек-туркман чегарасига оид музокаралар 5 май куни ниҳоясига етди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, музокараларда делимитация ва демаркация масалалари бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоб-китоб қилинган.

Учрашувда демаркация хариталарини тайёрлаш учун самолётда суратга олиш ишларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Туркман-ўзбек чегарасидан ўтиш виза ёки қўшни мамлакатлар билан чегарадош ҳудудлардаги аҳоли ҳаракатини осонлаштиришни кўзда тутган махсус рухсатнома орқали амалга оширилади.

Ўзбек-туркман чегараси узунлиги 1650 километрни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG