Линклар

Шошилинч хабар
19 январ 2020, Тошкент вақти: 18:59

Тақиқланган 20 тонна гўшт маҳсулотлари сотувга чиқарилган


Икки йилда жами 73 бола овқатдан заҳарланган

Ўтган икки йил мобайнида санитария талабларига жавоб бермаслиги учун сотилиши тақиқланган 20 тоннадан зиёд гўшт маҳсулотлари сотувга чиқарилган. Парламент бош вазир Абдулла Ариповга бу юзадан сўров жўнатган.

Кun.uz нашрига кўра, бу ҳақда сенатнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилинган.

2017 йилда 8та, 2018 йилда 7та ҳолатда овқатдан оммавий заҳарланиш кузатилган. Уларнинг тўрттаси болалар боғчаларида содир бўлган. Жами 73 нафар бола овқатдан заҳарланган.

Маълум бўлишича, сўнгги икки йилда 102044та овқатланиш шоҳобчаларида ўтказилган текширувлар пайти жами 54062 нафар ишчи тиббий кўрикдан ўтмаган ҳолда ишлаётгани аниқланган.

XS
SM
MD
LG