Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 08:06

Ўзбекистонда уй шароитида ва рўйхатга олинмаган қушхоналарда сўйилган ҳайвонларнинг гўштини савдога чиқариш тақиқланди


Ўзбекистонда энди фақат махсус корхоналарда сўйилган ҳайвонларнинг гўштигина савдога чиқарилади.

Ўзбекистон ҳукумати 8 май куни қабул қилган қарорга асосан, ҳайвонларни фақат ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида сўйишга рухсат берилган.

“Ҳайвонларни, тижорат мақсадлари учун ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида сўйдириш мажбурийдир. Рухсат этилмаган жойларда, шу жумладан уй шароитида ҳайвонларни тижорат мақсадларида сўйиш қатъиян таъқиқланади”, - дейилган қарор матнида.

Янги қонунда гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспортлар поли, идишлари силлиқ ва маҳсулот хусусиятларига ҳамда соғлиққа таъсир қилмайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши, тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай бўлиши кераклиги таъкидлаган.

Ҳукумат қарорида ихтисослашган сўйиш корхонлари 2019-2021 йилларда босқичма-босқич ташкил этилиши айтилган.

Гўшт ва сут маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотишга қўйиладиган талабларнинг тўлиқ рўйхати lex.uz сайтида эълон қилинган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG