Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:09

Адлия вазирлиги мулк ҳуқуқлари бузилишига қарши акция бошлаганини билдирди


Ўзбекистон Адлия вазирлиги фуқароларнинг мулк ҳуқуқлари топталиши билан боғлиқ қонунбузарликларга қарши акция бошлаганини билдирди.

Бу ҳақда вазирлик “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида эълон қилди.

“Адлия вазирлиги жорий йилнинг 10 майдан — 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича АКЦИЯ эълон қилади”, - дейилган хабарда.

Вазирлик, хусусан, кўчмас мулк ҳуқуқи бузилиши; турар жой ноқонуний бузилиши; бузилган иморат учун компенсация тўланмаслиги; қониқарсиз компенсация таклиф этилиши; кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи берилмаслиги ҳолатлари юзасидан, онлайн арзномалар қабул қилишни бошлаган.

Юқорида қайд этилган қонунбузарликларга барҳам бериш вақти келди, дейилган хабарда.



XS
SM
MD
LG