Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:53

ИИВ Андижонда милиция бўлими бошлиғи ёш йигитни калтаклагани юзасидан изоҳ берди


Uzbekistan - Police member beat a woman threatening her
Uzbekistan - Police member beat a woman threatening her

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси Андижон шаҳрида яшови 26 яшар йигитни шаҳар ИИБ 1- бўлими бошлиғи калтаклагани юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини билдирди.

9 май куни Озодлик билан суҳбатда 26 яшар Ҳасанбой Исмоилов Андижон шаҳар ИИБ 1- бўлими бошлиғи Сарвар Холдоров бошқа ходимлари билан уни 6 апрель куни кечаси шафқатсиз калтаклагани, оқибатда тан жароҳатлари олгани, бу ҳақда тиббий хулоса ва гувоҳлар кўрсатмаси борлигига қарамай, ИИБ 1-бўлими бошлиғига қатъий чора кўрилмаётганини айтганди.

Андижонлик йигит уни ИИБ 1-бўлими бошлиғи калтаклаганини иддао қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:42 0:00
Бевосита линк

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси Озодлик хабари ортидан чиқарган баёнотида айтишича, мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилган.

Унда аниқланишича, 2019 йил 7 апрель куни жамоатчилик вакили Д.А. Андижон шаҳар ИИБ 1-сонли ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда тунги хизматга бириктирилган вақтида маъмурий бинога олиб келинганлар билан ўтказилган профилактик-огоҳлантирув ишлари давомида тунги хизматда ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб келинган фуқаро И.Ҳ. ўзини шахсини баён қилиш ўрнига унга нисбатан носамимий муносабатда бўлиб, белгиланган тартибларга амал қилмасдан, тортишиб кетганлигини баён қилган.

И.Ҳ. 2019 йилнинг 7 апрель куни соат 00:42да 1-сон ИИБдаги “Ички ишлар органларига олиб келинган шахсларни ҳисобга олиш китоби”дан рўйхатдан ўтказилган.

Хизмат текшируви давомида фуқаро И.Ҳ. ва жамоатчилик вакили Д.А. ҳамда шу вақтда атрофда бўлганларнинг кўргазмаларида қарама-қаршиликлар вужудга келаётганлигини инобатга олиб, фуқаро И.Ҳ.нинг танасида енгил тан жароҳатлари борлиги ҳақида суд тиббий экспертиза хулосаси берилганлигини ҳамда И.Ҳ. ушбу жароҳатларни қандай ҳолатда ва ким томонидан етказилганлигига аниқлик киритиш мақсадида, суриштирув давомида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо беришлик учун Андижон шаҳар прокуратурасига юборилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати эса мазкур ариза юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани, терговга қадар текшириш ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганини билдирди.

XS
SM
MD
LG