Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2020, Тошкент вақти: 09:04

Покистонда жангари гуруҳ меҳмонхонага ҳужум қилди


Покистон бош вазири Имрон Хон Гвадар шаҳрида люкс меҳмонхонада амалга оширилган ҳужумни қоралади.

Хабарларга кўра, 11 май куни кичик қуроллар ва гранаталар билан қуролланган бир гуруҳ жангари Pearl Continental меҳмонхонасига бостириб кирган ва у ердаги шахсларга ҳужум қилган.

Ҳужум учун масъулиятни “Балужистон озодлик армияси” айирмачи гуруҳи ўз бўйнига олди.

Полиция маълумотларига кўра, ҳужумчилар меҳмонхона соқчисини ўлдирган. Бунинг ортидан полиция ходимлари воқеа жойига етиб борган ва меҳмонлар хавфсизликка чиқарилганидан кейин, ҳужумчилар билан бир неча соат давомида тўқнашган.

Айирмачилар Балужистонда вилоят бойликларини одиллик билан тақсимлашни талаб қилиб, узоқ йиллардан бери курашиб келади.

Вилоятда бошқа жангари гуруҳлар ҳам бор. Янги тузилган “Балуж Ражи Аажой Сангар” гуруҳи 18 апрелда автобусга ҳужум қилиб, 14 йўловчини ўлдирди.

12 апрель куни эса Кветта шаҳрида худкуш ҳужуми 20 одам ўлимига сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG