Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 04:42

Мьянмада самолёт фавқулодда қўнди (ВИДЕО)


Embraer самолёти (иллюстратив сурат)

Мьянмада маҳаллий авиаширкатнинг самолёти олдинги шассисини тушира олмай, Мандалай аэропортида фавқулодда қўнди. Самолёт бортидаги 82 йўловчи ва 7 экипаж аъзосининг бирортаси ҳам жароҳат олмади.

Самолёт Мандалай шаҳрига Янгона шаҳридан учиб келган бўлган. Учувчи диспетчерларга олдинги шассини тушира олмаганини маълум қилган. Диспетчерлар самолётни кузатиб, шасси чиндан тушмаганини тасдиқлаган. Бунинг ортидан самолёт ёқилғи сарфлаш учун аэропорт атрофида бир неча марта айланган ва пировардида шассининг ортки таянчлари ва бурни билан қўнган.

Самолёт муваффақиятли қўнган ва ёнғин чиқмаган. Қўниш видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.

5 май куни Москованинг Шереметьево аэропортида “Аэрофлот” ширкатининг “Сухой Супержет 100” учоғи фавқулодда қўниб, ёниб кетган эди.

Натижада унинг бортида бўлган 78 одамдан 41 нафари нобуд бўлди. Самолёт ёқилғига тўла баклар билан қўнган ва қўниш пайтида учиш йўлагига зарб билан урилган. Оқибатда двигатель катта зарар кўрган ва ёнғин бошланган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG