Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:02

“Давр банк” алданган омонатчиларга пулларини қайтаришни бошлади


“Давр банк”нинг Тошкент шаҳри Учтепа тумани бўлими ходимлари қўлга олинганидан 5 кун ўтиб, алданиб қолган банк мижозларининг пуллари қайтариб берила бошланди.

Nuz.uz нашри пулларини қайтариб олган омонатчилар ҳақида хабар берди.

7 май куни “Давр банк”нинг Учтепа тумани бўлимининг кассири ва кредит бўлими ходими катта миқдордаги маблағни ўмаришда гумонланиб, қўлга олинганди.

Тошкент шаҳар ИИББ 20дан зиёд жабрланувчи шикояти ортидан ушбу банк бўлими ходимларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилганини хабар қилди.

8 май куни Марказий банк “Давр банк” зарар кўрганларга ўз омонатини қайтармаса, банк раҳбариятига қатъий чора кўрилишидан огоҳлантирганди.

XS
SM
MD
LG