Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:30

Кубада гейлар ва лесбиянкалар ҳукумат рухсатисиз навбатдаги намойишни ўтказди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Куба пойтахти Гаванада 12 май куни юзлаб гей ва лесбиянкалар «Яшасин ранг-баранг Куба» деган шиор остида рухсат берилмаган намойиш ўтказдилар. Улар камалак тусли байроқларини кўтариб бир километр масофани босиб ўтганларидан сўнг миллий хавфсизлик кучлари томонидан тўхтатилди.

Намойшчилардан камида уч нафари қўлга олинди ва қолганларга тарқалиб кетишга кўрсатма берилди.

Якшанба куни ўтказилган мазкур намойиш Кубада бир ой ичида гейлар ва лесбиянкалар томонидан, ҳукумат рухсат бермаса ҳам, ўтказилган иккинчи тадбир бўлди.

Кубада 1959 йили Фидель Кастро раҳнамолигида содир этилган инқилоб ортидан коммунистик тузим ўрнатилган ва шу кунгача мамлакатда коммунистлар партияси ҳукумронлик қилади.

1979 йилдан бошлаб Кубада гейларни жиноий жавобгарликка тортиш бекор қилинган. Гейларга армияда хизмат қилиш, жинсини ўзгартириш ҳуқуқлари берилган. Бироқ Куба жамиятида гейларга нисбатан нафарт кучли.

XS
SM
MD
LG