Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 00:30

Екатеринбургда черков қурилишига қарши бўлганлар ОМОН билан тўқнашди (ВИДЕО)


Екатеринбургда намойишчилар қурилиш тўсиғини бузмоқда.

Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги Драма театри ҳиёбони ўрнида православ черкови қурилишига қарши чиқаётган юзлаб намойишчи 14 май куни ОМОН билан тўқнашди.

Хабарларда айтилишича, норозилар қурилиш майдончасининг деворларини бузиб ташлаганлар. Улар шаҳар раҳбариятини аҳоли билан учрашишга ва муаммони бартараф этишга чақирдилар.

Бироқ ОМОН икки кундан бери давом этаётган намойишни тарқатишга ҳаракат қилди ва камида 25 одамни қўлга олди. Норозилардан камида бир киши жароҳатланган. Тўқнашув пайтида унинг қовурғаси сингани айтилмоқда.

Аввалроқ норозилар спорт кийимидаги йигитларнинг ҳужумига учраган эдилар. Норозилар ҳужумчиларни ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ёки қурилиш ширкати ёллаган, деб таҳмин қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG