Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 01:06

Боғча опаларнинг лавозим маошлари 1 майдан бошлаб оширилди


Вазирлар Маҳкамаси 13 майда қабул қилган Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга биноан, 2019 йил 1 майдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, шунингдек, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

Ҳукумат қарори билан, шунингдек, МТМга оид бир қатор низомлар ҳам тасдиқланган.

XS
SM
MD
LG