Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 10:26

Екатеринбургда черков қурилишига қаршиларнинг ОМОН билан тўқнашувлари давом этмоқда (ВИДЕО)


Екатеринбургдаги намойиш пайтида олинган сурат.

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида черков қурилишига қарши норозилик билдираётган минглаб одамлар намойишнинг учинчи кунида ҳам ОМОН билан тўқнашди.

Уч кундан бери асосан кечқурун бошланаётган намойишда 15 май куни икки мингга яқин одам иштирок этгани айтилмоқда.ОМОН томонидан камида 47 одам қўлга олинди.

Одамлар Драма театри олдидаги ҳиёбон бузилиб, ўрнига черков қурилишига қарши норозилик билдираяптилар. Хабарларда айтилишича, Екатеринбургда бу каби яшил ҳудудлар жуда кам қолган. Шунинг учун ҳам аҳоли бу ҳудудни ҳимоя қилмоқда.

ОМОН 14 май куни намойишни тарқатишга ҳаракат қилди ва камида 25 одамни қўлга олди. Норозилардан камида бир киши жароҳатланган. Тўқнашув пайтида унинг қовурғаси сингани айтилмоқда.

Норозилар қурилиш ҳудудини ўраб турган тўсиқларни бузиб ташлаганлар.

XS
SM
MD
LG