Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 11:41

Европа Комиссияси Марказий Осиё билан ҳамкорлик стратегиясини қабул қилди


Европа Комиссияси 15 май куни Марказий Осиё бўйича янги стратегияни қабул қилди. 16 саҳифали мазкур ҳужжат Марказий Осиё давлатлари билан «янада мустаҳкамроқ, замонавий ва истисносиз ҳамкорлик»ни шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Стратегияда Европа Комиссияси кейинги бир неча йил ичида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан муносабатларда қандай натижаларга эришмоқчи экани аниқлаштирилган. Бундан ташқари минтақа давлатлари билан 2007 йилда имзоланган ҳамкорлик шартномасини янгилаш назарда тутилган.

Европа Иттифоқи 2015 йилда Қозоғистон билан янги ҳамкорлик шартномасини имзолаган эди. Айни пайтда шартномани янгилаш масаласида Ўзбекистон ва Қирғизистон билан музолкралар олиб борилмоқда.

Стратегияда «Европа Иттифоқи минтақавий савдо-сотиққа, инвестицияга тўсиқ бўлаётган структуравий муаммоларни бартараф этиш, минтақа давлатларини Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш ва барқарор интеграциялашувга кўмаклашиш» соҳасида ҳамкор бўлиши ҳам таъкидланган.

XS
SM
MD
LG