Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 11:51

Адлия вазири: 2012-2016 йилларда Ўзбекистон судлари 7 кишинигина оқлаган


2012 дан 2016 йилгача Ўзбекистон судларида 7 кишигина оқланган. Бу ҳақда 15 май куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган IX Халқаро юридик форумда Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов баёнот берди. Бу ҳақда gazeta.uz хабар қилди.

Вазирнинг айтишича, кейинги йилларда мамлакатда жиноятларга оид қонунлар либераллаштирилди, иқтисодий соҳадаги жиноятларнинг баъзи тоифалари декриминализациялаштирилди, шунингдек, жиноят ва жиноий-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинди.

“Бу ислоҳотларгача бўлган 5 йил ичида бизда ҳаммаси бўлиб 7 тагина оқлов ҳукми чиқарилган. Судлар, англияликлар таъбири билан айтганда rubber stamp - яъни тапиллатиб муҳр қўйиб ташлайверган. Вазият шундай бўлган эди. Буни биз тан олаяпмиз, судлар мустақиллигини эндиликда ҳис қилаяпмиз”, деган Адлия вазири Русланбек Давлетов.

Вазирга кўра, 2017 йили Ўзбекистондаги судлар 262 кишини, 2018 йили эса, 867 кишини оқлаган.

XS
SM
MD
LG