Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2020, Тошкент вақти: 10:59

Украина шарқида "ДХР" сафларида жанг қилган чех ҳарбийси судга тортилди


Чехиянинг Пардубице шаҳридаги маҳкама Украина шарқида россияпараст айирмачилар сафида бир муддат жанг қилган чех армияси ҳарбийси Эрик Эштни уч йилга озодликдан махрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Бу ҳақда "Чехия радиоси" шанба куни хабар берди.

Уч йиллик жазодан ташқари Эшт ҳарбий унвонидан ҳам махрум этилди.

Эшт терроризм бўйича айбланаётган ва у 12 йилдан 20 йилгача қамалиши мумкин эди.

Лекин, суд ёш боласи борлигини эътиборга олиб Эштга енгилроқ жазо тайинлади.

Суддаги нутқида Эшт ўзини "Донецк халқ республикаси" деб атаётган айирмачи гуруҳ сафида жанг қилганидан афсусда эканини айтди.

XS
SM
MD
LG