Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 14:16

ИИВ Андижонда уч ҳашарчи аёлнинг ўлими юзасидан изоҳ берди


Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий ҳашарда

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси "Президент келишига экилган гулларни суғоришга чиқарилган уч ҳашарчи аёл, машина уриб, ҳалок бўлди" сарлавҳаси билан Озодлик эълон қилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Вазирликка кўра, ҳалок бўлган аёллар ҳашарчилар эмас, Асака тумани ободонлаштириш бўлими ходимлари бўлган.

"16 май куни эрталаб Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи фуқаро "Cobalt" русумли автомашинани Асака туманидан ўтган "Шаҳрихон-Андижон" йўлида чарчоқ таъсирида бошқарувни йўқотган ва йўл четига чиқиб кетган.

Натижада йўл четида ободонлаштириш ишларини олиб бораётган туман ободонлаштириш бошқармаси ишчилари О.П., Ф.Т. ва З.У. исмли аёлларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, икки аёл кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамга қарамай касалхонада вафот этганлар.

Учинчи аёл чап тизза қисми, ўнг сон соҳасида ва чап қўл соҳасида шилинма жароҳатлари бўлгани учун ҳозирда касалхонада", - ИВВ билдирувида.

Озодлик президент келишига экилган гулларни суғоришга чиқарилган уч ҳашарчи аёл, машина уриб, ҳалок бўлгани ҳақида 16 май куни хабар берган эди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG