Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:18

Австрия вице-канцлери россиялик тадбиркор билан видеоси эълон қилиниши ортидан истеъфо берди


Австрия вице-канцлери Хайнц-Кристиан Штрахе парламент сайловлари арафасида россиялик тадбиркор тарафидан молиялаш масаласини мухокама қилаётгани акс этган видео эълон этилиши ортидан истеъфо берган.

Бу ҳақда DPA агентлиги хабар қилди. Сиёсатчи иқтидордаги партияда бўлиниш юзага келиши олдини олиш мақсадида шундай қарорга келганини айтган.

Аввалроқ Германияда чиқадиган Süddeutsche Zeitung газетаси Штрахенинг Ибица шаҳрида 2017 йилда россиялик тадбиркор билан мулоқот қилаётгани акс этган видеони эълон қилган эди.

Унинг суҳбатдоши ўзини бой россиялик Алёна Макарова деб таништиради.

Аёл Австриядаги радикал ўнг қанот партия етакчиси Штрахега сайловда ҳам молиявий ҳам сиёсий дастак беришни таклиф қилади.

Буни эвазига россиялик тадбиркор Австриядаги йирик қурилиш ширкати Strabagдан давлат буюритмаларини олиб Россия ширкатига беришни сўрайди.

Штрахе қонунни бузмагани, лекин видеода маст холда кўрингани уни ноқулай ахволга туширганини айтди.

Ибицадаги ушбу учрашув юзасидан прокуратура суриштирув бошлаган.

Австрия мухолифати сайловни такрор ўтказишни таклиф этмоқда.

XS
SM
MD
LG