Линклар

Шошилинч хабар
26 июн 2019, Тошкент вақти: 01:23

Шаҳарлараро автобусларнинг тунги рейсларига ИИБ ходимлари ҳамроҳлик қилади


Вазирлар Маҳкамаси 22 майда қабул қилган "Йўловчиларни автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб тунги вақтларда вилоятлараро, шаҳарлараро, халқаро ва туристик йўналишлар бўйича автобусларда йўловчиларни ташиш фақат махсус жиҳозланган хизмат автомобилларидан фойдаланган ҳолда ички ишлар органлари ҳамроҳлигида амалга оширилади, деб хабар қилди Адлия вазирлиги.

Автобусларга ички ишлар органларининг ҳамроҳлик қилиши давлат хизматлари кўрсатиш тартибида ёки шартномалар тузилган ҳолда пулли асосда кечади.

Хайрия мақсадларида ташкил этилган аҳолининг ижтимоий заиф тоифалари сирасига кирадиган экскурсия қилувчи, туристик ва бошқа гуруҳларни ташишни бажарувчи автомобилларга ҳамроҳлик қилиш бепул амалга оширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

XS
SM
MD
LG