Линклар

Шошилинч хабар
26 июн 2019, Тошкент вақти: 01:14

1 сентябрдан фан номзодлари ойлигига 30, фан докторлариникига 60% устама қўшилиши мумкин


Ўзбекистон президенти "жорий йил 1 сентябрдан барча давлат ташкилотларида илмий-педагогик фаолият билан шуғулланаётган, таълим ва илм-фан соҳасида фаолият олиб бораётган фан номзодларининг ойлик маошларига 30 фоиз, фан докторлари учун эса 60 фоиз устама ҳақи белгилашни таклиф қилди", деб хабар қилди давлат раҳбарининг расмий сайти.

Шавкат Мирзиёевнинг бу таклифи унинг Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашувида янгради.

"Кейинги йилларда илм-фан ва таълим соҳаси ходимлари изчил рағбатлантирилиб келинмоқда. Илмий ходимларнинг ойлик маошлари ўтган йил 1 сентябрдан ўртача 25 фоизга, жорий йил 1 январдан 20 фоизга оширилган эди, 1 июлдан эса яна 25 фоизга кўтарилади", деб ёзди president.uz.

Президент Мирзиёев 24 май куни Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасига борди. Давлат раҳбари расмий сайтининг хабар қилишича, президент шаҳарчада "амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди".

XS
SM
MD
LG