Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 01:51

ТИВ Хитойдаги алданган ўзбек талабалари мурожаатини назоратга олганини маълум қилди


Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги бош консулхонаси мурожаатчи ўзбек талабалари билан алоқа ўрнатди ва уларнинг масаласини назоратга олди, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Шу ой бошида Озодлик Хитой Халқ Республикасига ўқиш учун жўнаб кетган Ўзбекистон фуқароларининг видеомурожаатини эълон қилган. Видеомурожаатда улар ўзларини юборган агентлик томонидан шартноманинг айрим бандлари бажарилмаётгани борасида шикоят қилишган эди.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларининг уларни хорижга жўнатган компанияга нисбатан талаблари қонунийлигини текшириб кўриш учун ваколатли органларга сўровнома йўллади ва ҳозирда мазкур идораларнинг тегишли хулосасини кутмоқда, дейилади хабарда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG