Линклар

Шошилинч хабар
17 июн 2019, Тошкент вақти: 01:48

Машҳур ўзбек раққосаси Қундуз Миркаримова вафот этди


Қундуз Миркаримова 1925 йил Тошкентда туғилган.

Машҳур ўзбек раққосаси ва балетмейстери Қундуз Миркаримова Тошкентда 95 ёшида вафот этди.

Қундуз Миркаримова Ўзбекистон халқ артисти, СССР халқ артисти, Мукаррам Турғунбова номидаги мукофот совриндори. 1997 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Қундуз Миркаримова 1925 йил Тошкентда туғилган. У 1943 йилдан 1988 йилгача турли театрларда, филармонияда ва “Баҳор” ансамблида яккахон раққоса, педагог-репетитор, кейинроқ эса бадиий раҳбар бўлиб ишлаган. 1964 йилдан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида педагог, 1996 йилдан профессор сифатида фаолият юритди.

“Санъат дарғаси узоқ ва бахтли, тарихий ва ижодий ҳодисаларга бой ҳаёт кечирди. Умри давомида у хореографиянинг беқиёс примаси, балетмейстер, афсонавий ўзбек рақсларининг ижрочиси ва саҳналаштирувчиси сифатида дунёга танилди. Хитой, Франция, Австрия, Польша, Англия, Шотландия, Бразилия каби дунёнинг ўттиздан ортиқ мамлакатларида бўлиб, ўзбек рақсларини намойиш этди”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG