Линклар

Шошилинч хабар
17 июн 2019, Тошкент вақти: 01:48

Мирзиёев 13-14 июнь кунлари ШҲТ саммитида иштирок этади


ШҲТга аъзо давлатлар байроқлари.

Ўзбекистон президенти 13−14 июнь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисининг кун тартибидан устувор йўналишларда, жумладан, сиёсат, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиш кўзда тутилган.

Саммит якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши, шунингдек, ташкилот доирасидаги кўп қиррали шерикликни, жумладан, ҳудудлараро алоқаларни, рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG