Линклар

Шошилинч хабар
16 июн 2019, Тошкент вақти: 11:44

Ўзбекистон президенти бугун Бишкекда. ШҲТ саммитида иштирок этади


Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун 13 июнь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.

Бу ҳақда хабар қилган president.uzга кўра, саммитда ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсат, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, хавфсизлик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Мулоқотлар якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши,ташкилот доирасида ҳудудлараро алоқаларни, ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.

Ўзбекистон Президентининг хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG