Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2019, Тошкент вақти: 18:16

Жиззахда маст фуқаро ЙПХ инспекторини уриб, тан жароҳати етказди


10 июнь, соат 15:00 лар атрофида Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар” деҳқон бозори ҳудудида ЙПХ инспекторини маҳаллий фуқаро уриб, кўпчилик кўз ўнгида енгил тан жароҳати етказди.

Бу ҳақда хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, воқеа ЙПХ инспектори хизмат вазифасини бажараётган пайтда содир бўлган.

Фуқаро ЙПХ инспектори тўхтатган ҳайдовчига “ГАИнинг камераси йўқ, нега тўхтадинг, ҳужжатларингни кўрсатма, бор кетавер”, деган.

"ЙПХ инспектори ундан аралашмасликни, йўлида давом этишни айтганида ҳеч бир сабабсиз уни уриб, фуқароларнинг кўз ўнгида унга енгил тан жароҳати етказган", дейилган прокуратура хабарида.

Айтилишича, ЙПХ инспекторини урган фуқаро ИИБ ходимлари томонидан наркология диспансеридан кўрикдан ўтказилган ва унинг алкоголдан мастлик ҳолатида эканлиги ҳақида маълумотнома берилган.

12 июнь куни Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан инспекторни урган фуқарога нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида калтакланган ЙПХ инспектори (С.Ғ.) ва уни урган фуқаро (Н.И.) исм-фамилиялари бош ҳарфларидан бошқа шахсига оид маълумотлар берилмаган.

XS
SM
MD
LG