Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:55

Президентнинг пойабзал корхоналарига имтиёз бериш ҳақидаги қарори лойиҳаси кескин танқидга учради


Ўзбекистон президентининг пойабзал ва теридан маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ижтимоий тармоқдаги машҳур блогерларнинг кескин танқидига учради. Ҳукумат порталида муҳокамага қўйилган лойиҳани “лоббизм анқиб турган қарор”, деб атади Davletov.uz.

“Қонунчиликни жуда ўйинчоқ қилиб юборишди бу лоббистлар… Энди аёллар оёқ кийимига ҳам давлат божини оширишмоқчи. Ичкаридаги ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари беришмоқчи… Ўзбекистонга кирадиган аёллар оёқ кийими оқими қора йўлларга ўтиб кетади. Ичкарида нарх кўтарилади”, деб ёзди блогер Нозим Сафаров.

“Ҳурматли аёллар! Сифатли туфлилар, лодочкалар, босоножкалар – хуллас, яхши пойабзал кийиш ҳуқуқимизга зарба беришмоқчи! Қачонгача бир йилга етмай пошнаси узилиб, оғзи очиладиган оёқ кийимларда юрамиз? Қачонгача лоббистлар фойдасига халқ пул тўлайверади?”, деб ёзди блогер Шаҳноза Соатова.

Блогер Азиза Умаровага кўра эса, янги бож имтиёзларисиз ҳам Марказий Осиё бўйича Ўзбекистонда пойабзал жуда қиммат бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG