Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2019, Тошкент вақти: 17:59

Маҳсулотнинг ҳалоллигини аниқлаш ҳуқуқи Ҳолландия ширкатига берилди


Самарқандда "Ҳалол" меҳмонхона қурилиши лойиҳасини муҳокама қилаётган раҳбарлар.

Етиштирилган маҳсулотларнинг “Ҳалол”лигини аниқлаш Ҳолландиянинг Halal Correct Certification BV ширкатига ишонилди. Бу ҳақда 13 июнь куни Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Расмий маълумотда айтилишича, 11 июнь куни Наманган вилоятига Correct Certification BV ширкати бош менежери Абдулфаттоҳ Али Салоҳ раҳбарлигидаги делегация келган.

Делегациянинг ташрифи президент Шавкат Мирзиёевнинг 28 февраль-1 март кунлари Наманган вилоятига қилган сафари доирасида берилган топшириқлар асосида Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси томонидан уюштирилган.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Абдулфаттоҳ Али Салоҳ билан ўтказган музокаралари натижасида Halal Correct Certification Uzbekistan ширкати рўйхатга олинди.

Мазкур ширкат“Halal”, “Organic”, “Global GAP” стандартлари бўйича сертификатларни бериш билан шуғулланади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда маълумот берар экан, “Мазкур ширкат бу иш билан Ўзбекистон миқёсида шуғулланадими ёки фақат Наманган вилоятидами?” деган саволга жавоб беришни лозим топмаган.

XS
SM
MD
LG