Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:02

Саудия валиаҳд шаҳзодаси нефть танкерларига ҳужумда Эронни айблади


Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон
Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон

Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Уммон кўрфазида нефть танкерларига қилинган ҳужумда Эронни айблади.

Шаҳзода Саудия Арабистони ўз халқи ёки манфаатларига солинган ҳар қандай таҳдидга иккиланмасдан жавоб қайтаришини таъкидлади.

Муҳаммад бин Салмон маҳаллий газетага берган интервьюсида Эрон Япония бош вазири Теҳронга хизмат сафари билан келган пайтда Япония кемасига ҳужум қилиб, Японияга ҳурматсизлик кўрсатганини айтди.

- Бизга минтақада уруш керак эмас. Аммо халқимиз, суверенитетимиз, ҳудудий бирлигимиз ҳамда муҳим манфаатларимизга солинган ҳар қандай таҳдидга иккиланмасдан жавоб қайтарамиз, - деди шаҳзода.

Форс кўрфази ҳудудида кейинги ойларда нефть танкерларига икки марта ҳужум қилинди. Саудия Арабистони ҳамда АҚШ ҳужумлар ортида Эрон турганини айтиб келади.

14 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп 13 июнь куни икки танкерга қилинган ҳужумда Эронни айблади.

Ҳужум амалга оширилган кун Япония бош вазири Синдзо Абэ Теҳронга хизмат сафари билан келган эди.

XS
SM
MD
LG