Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2019, Тошкент вақти: 11:18

Қирғиз парламенти собиқ президентни жавобгарликка тортиш эҳтимолларини ўрганиб чиқмоқда


Атамбаев ва Жээнбеков

Қирғизистон парламентининг комиссияси собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан президентлик иммунитетини олиб ташлаш эҳтимолларини кўриб чиқмоқда.

Алмазбек Атамбаевга коррупцияга боғлиқ айбловлар илгари сурилиши мумкин.

12 нафардан иборат парламент комиссияси ўз ишини парламент вакилларидан 60 нафари Атамбаевни президентлик пайтида коррупцияга боғлиқ қатор жиноятларни содир этишда айблагани ортидан бошламоқда.

Май ойида Қирғизистонда кучга кирган қонунга мувофиқ, агар собиқ президент мақоми олиб ташланса, уларга бериладиган жавобгарликка тортилмаслик иммунитети бекор қилиниши мумкин.

Янги қонунга кўра, агар қонун чиқарувчилар бундай айбловлар учун қонуний асос мавжудлигига ишонч қилсалар, парламент собиқ президентлар мақомини бекор қила олади.

Ўтган йили Қирғизистоннинг собиқ Бош вазирлари Сапар Исаков ва Жантўрў Сатвалдиев ҳамда собиқ президент Атамбаевга яқин бўлган бошқа қатор амалдорлар коррупцияда айбланиб, қамоққа олингани ортидан экс-президентдан ҳам дахлсизлик мақомини олиб ташлаш талаби янграй бошлади.

27 март куни эса қатор фаоллар Қирғизистонни деярли 7 йил бошқарган Алмазбек Атамбаевни “ҳокимиятни қонунга хилоф равишда эгаллашга уриниш”да айблаб, жиноий жавобгарликка тортиш талаби билан чиққан эдилар.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков ўртасидаги муносабатлар 2018 йилда икки собиқ Бош вазир Сапар Исақов ва Жонтўрў Сатибалдиев, Бишкекнинг собиқ мэрлари Албек Ибраимов ва Қубаничбек Кулматов ҳамда қатор бошқа нуфузли амалдорлар коррупцияда айбланиб, қўлга олингани ортидан совуқлашган эди.

Бу шахслар Алмазбек Атамбаевнинг энг ишончли ва яқин одамлари ҳисобланарди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG