Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:19

Бош прокуратура: 2017 йилдан буён 4 мингга яқин коррупцияга боғлиқ жиноятлар содир этилган


Бош прокуратура ўтказган матбуот анжумани
Бош прокуратура ўтказган матбуот анжумани

17 июнь куни Тошкентда журналистлар билан учрашган Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев мамлакатда охирги икки йил ичида 3965та коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ жиноятлар содир этилганини маълум қилди.

"2017 йилдан буён республикада 3965та коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ жиноят содир этилган. Бу рақам 2017 йилда 2076тани, 2018 йилда 1469тани, жорий йилда эса 420тани ташкил этади," деди Эркин Йўлдошев.

Унга кўра, ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, 3388та жиноят иши бўйича тергов тугалланиб, суд муҳокамасига берилган.

"Мазкур жиноят ишлари бўйича 5072 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган," деди Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари.

Эркин Йўлдошевнинг аниқлик киритишича, "жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 70 нафари республика миқёсидаги мансабдорлар, 499 нафари вилоят, 4508 нафари туман ва шаҳар миқёсидаги мансабдорлардир".

XS
SM
MD
LG