Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 16:30

Ташқи ишлар вазирлиги HRW тадқиқотчисига "оғзаки ҳужум"ни "ҳар томонлама" ўрганмоқда


Ўзини блогер деб таништирувчи Сардор Комилов

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Human Rights Watch (HRW) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Стив Свердлов билан "2019 йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида содир бўлган воқеага доир мурожаати" ўрганилаётганини маълум қилди.

14 июнь куни HRW Стив Свердлов инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини ўрганиш учун Ўзбекистонга борган пайтда агрессив оғзаки ҳужумга нишон бўлганини хабар қилганди.

HRW баёнотида айтилишича, 13 июн куни эрталаб, Сардор Комилов исмли видео блогер (Sayyod.com сайти раҳбари) ва яна тўрт киши Тошкент шаҳрида Свердлов тўхтаган меҳмонхонага боришган.

"Комилов меҳмонхона ходимларига Свердловнинг меҳмони эканини айтган ва унинг хонасига қўнғироқ қилиб, ўзини Human Rights Watch ёрдамига муҳтож шахс сифатида таништирган. Свердлов унинг олдига тушган пайти Комилов ва унинг шериклари уни ҳар томондан ўраб олишган, унинг ҳаракатланишини тўсиб, таъқиб қилишган ва 20 дақиқа давомида видео тасвирга олишган", - дейилади ташкилот баёнотида.

Мазкур баёнотга жавобан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги "тегишли чоралар" кўришга ваъда берди.

"Айни пайтда мазкур масала ҳар томонлама ўрганилмоқда. Ўрганишлар якунига кўра амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади," дейилади Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда.

XS
SM
MD
LG