Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2019, Тошкент вақти: 14:45

Йилнинг биринчи чорагида Россиядаги ўзбекистонликлар ватанига $818 млн юборган


Россия Марказий банкининг 2019 йил 1-чорагига оид ҳисоботида қайд этилишича¸ йилнинг биринчи уч ойи ичида Ўзбекистонга юборилган пул жўнатмалари миқдори 818 миллион АҚШ долларини ташкил этган ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11¸2 фоизга кўпдир.

2018 йилнинг биринчи кварталида бу кўрсаткич 726 миллион долларни ташкил этган.

Ҳисоботга кўра¸ ўзбекистонликлар Россиядан пул юбораëтган МДҲ фуқаролари рўйхатида яна биринчиликни сақлаб қолган.

Бу рўйхатда иккинчиликка қўйилган тожикистонликлар 2019 йилнинг биринчи уч ойида ватанига 462 миллион¸ қирғизистонликлар 453 миллион¸ қозоғистонликлар эса¸ 137 миллион доллар пул юборган. Туркманистон бўйича статистика берилмаган.

Ўзбекистон Марказий банки ҳисоботига кўра¸ 2018 йили Россиядан Ўзбекистонга юборилган пул жўнатмалари 4¸35 миллиард долларни ташкил этган.

Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонининг 3 миллиондан кўплиги тахмин этилади.

XS
SM
MD
LG