Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:30

Олий суд селектор маҳкамада ҳуқуқ ҳимоячиси Ғ. Маматхоновни қисман оқлади


Ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов 2017 йил 16 октябрь куни қамоқдан озод қилинган эди.
Ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов 2017 йил 16 октябрь куни қамоқдан озод қилинган эди.

18 июнь куни собиқ сиёсий маҳкум¸ ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг ўзига нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраб ëзган аризаси Олий суд томонидан кўриб чиқилди ва Жиноят Кодексининг 211-моддаси бўйича унга қўйилган айбловдан оқланди.

Айтилишича, Ғанихон Маматхоновнинг Тошкентга бориш ва адвокат ёллашга моддий имконияти йўқлиги боис Олий суд ўз ишини селектор орқали ўтказган.

Суд ишида Маматхонов ва унга давлат томонидан берилган адвокат Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди биносидан туриб қатнашган.

2009 йилнинг 12 октябрида ҳибсга олинган Маматхонов, ўша йил 25 ноябрь кунги суд ҳукмига кўра¸ Ўзбекистон Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора берганлик) ва 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича айбланган ва 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

67 яшар Ғанихон Маматхонов 2017 йилнинг 16 октябрь куни - 8 йиллик қамоқдан сўнг - соғлиги оғир аҳволда озодликка чиқарилган эди.

Ғанихон Маматхоновнинг муддатига 2014 йилнинг 3 августида Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа тумани судининг ҳукми билан 2 йилу 4 кун муддат қўшиб берилган.

Қуйида ҳуқуқ фаоли билан Олий суд мажлисидан кейин қурилган суҳбатни тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:47 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG