Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2019, Тошкент вақти: 22:01

Хориждан қайтган ватандошлар давлат идораларида кам ойликка ишлашга мажбур бўлмоқда


Хориждан Ўзбекистонга қайтиб ишга кирган ватандошлар давлат идораларида жуда кам ойликка ишлашга мажбур бўлмоқда (www.repost.uz, 17 июнь). Бу ҳақда “Буюк келажак” нодавлат ташкилоти ҳамраиси Ойбек Шайхов маълум қилган. “Давлат хизматида ишлаш учун қайтган кўплаб экспертлар ўз жамғармаси ҳисобига кун кечиришга мажбур бўлмоқда. Хорижда 5-7 минг доллардан зиёд ойлик маошдан воз кечиб келган одамлар 3 миллион сўмдан кўпроқ иш ҳақи олмоқда. Нима деб ўйлайсиз, бу ҳол қайтиш иштиёқида бўлган, аммо иккиланиб турганларга қандай таъсир қилади?” деган Ойбек Шайхов.

“Буюк келажак” ташкилоти вакилига кўра, кунига 12-14 соат, ҳафтасига дам олиш кунисиз ишлаш ҳам хорижда нормал иш вақти бўйича меҳнат қилган ватандошларга тўғри келмаяпти. Қайд этилишича, муносиб маош ва нормал иш режимини таъминламасдан туриб, хориждаги ватандошларни муҳим вазифаларни таклиф этиб бўлмайди. Ҳозирга қадар “Буюк келажак” ташкилоти аъзоси бўлган 12 ватандош хориждан қайтган бўлиб, улар вазир ўринбосарига қадар бўлган лавозимларда фаолият юритмоқда.

XS
SM
MD
LG