Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:39

Трамп Путинни АҚШ сайловларига аралашмасликка чорлади


Трамп ва Путин учрашуви. Осака, Япония
Трамп ва Путин учрашуви. Осака, Япония

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтаётган “Катта йигирматалик” саммити доирасида учрашиб, музокара ўтказди.

Трамп Путин билан суҳбат давомида у билан “жуда, жуда яхши муносабатларини” олқишлади, аммо Россия президентини АҚШдаги сайловларга аралашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Икки етакчи, шунингдек, ўзаро муносабатларни яхшилаш ҳамда Эрон, Сурия ва Венесуэладаги вазиятни муҳокама қилди.

Оқ уй эълон қилган баённомада ёзилишича, 28 июнь бир ярим соат давом этган учрашув давомида икки президент қуроллар кўламини бошқариш ҳақида ҳам фикр алмашган.

Трамп ва Путин ўртасидаги биринчи тўлиқ форматдаги учрашув 2018 йилнинг июлида Хелсинкида бўлиб ўтган эди.

Хелсинки учрашувида Трамп Путин билан маслаҳатчиларсиз суҳбатлашди ва суҳбат тафсилотини Конгрессга очиқлашдан бош тортди.

Кейинги йилларда Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар кескин совиб кетди.

2018 йилнинг ноябрида Россия Азов денгизида икки Украина кемасини асир олиши ортидан Трамп Аргентинада “Катта йигирматалик” саммити доирасида Путин билан ўтказиши режалаштирилган учрашувни бекор қилган эди.

Путин бу йилги саммит арафасида Осакада бирор йирик қарор берилишини кутмаётганини айтди.

Financial Times нашрида чоп этилган мақолада ёзилишича, Путин: “Ушбу умумий муҳокамалар давомида мавжуд келишмовчиликларни силлиқлаб, илгари силжиш учун замин яратишимизга умид бор”, деган.

Ядровий қуроллар

Москва ва Вашингтон 1987 йилда имзоланган Ўрта ва яқин масофага отилувчи ракеталарни тақиқлаш тўғрисидаги шартномани узайтириш бўйича ҳам келиша олмай келади.

Шартнома жорий йилнинг август ойида ўз кучини йўқотади.

2010 йили имзоланган ва стратегик ядровий қуролларга чеклов қўювчи New START шартномаси эса 2021 йилда ўз кучини йўқотади.

Трамп маъмурияти Хитой иштирокида шартнома давомини ишлаб чиқиш ҳақида бош қотирмоқда.

Financial Times билан суҳбат давомида Путин Вашингтон New START келишувини узайтириш бўйича музокара бошлашга ошиқмаётганини яна бир бор таъкидлади.

- Музокараларни ҳозир бошламасак, бу тугайди, чунки расмиятчиликлар учун вақт қолмайди, - деди Путин.

АҚШ ва Россия Эрон ва Венесуэладаги вазият бўйича ҳам бир-бирига зид қарашларга эга.

Теҳрон ҳам, Каракас ҳамда Кремлнинг ҳамкорларидир.

Трамп Венесуэла иқтисоди инқирозга юз тутар экан, амалдаги президент Николас Мадурони четлатишга уриниб келади. Шу сабаб Трамп Россияни Мадуро тузумини қўллашни бас қилишга чорлаб келади.

Financial Times билан суҳбатда Путин Венесуэлада тузум ўзгариши ҳақида шундай деди:

- Бу хаос бўлади. Улар [АҚШ] қандай бундай иш тута оладилар?

XS
SM
MD
LG