Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2020, Тошкент вақти: 13:45

Пенсия ва нафақа тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди 


ЎзА ахборот агентлигининг 28 июнь куни Пенсия жамғармаси матбуот хизматига таяниб ​хабар беришича, Ўзбекистонда фуқароларга пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди.

Хабарда айтилишича. “Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари” тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Бундай ўзгартиришлар давлат хизматларини кўрсатишда сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш мақсадида киритилган.

Хабарга кўра, пенсия ва нафақа тайинлашда қуйидаги тартиблар бекор қилинди:

– фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия китобчаси нусхаси тақдим қилиниши;

– фуқаронинг меҳнат дафтарчаси нусхасини тақдим қилиниши;

– фуқаронинг яшаш жойи бўйича ҚФЙ, МФЙ, ОФЙлардан маълумотномани тақдим қилиниши;

– вафот этган фуқаронинг ўлим тўғрисидаги гувоҳноманинг асли.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG