Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:33

Ички ишлар вазирининг учта муовини ҳамда учта вилоят ИИБ бошлиқлари ўзгарди


Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг учта муовини ва уч вилоят ИИБ бошлиқлари ўзгарди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг билдиришича, вазирнинг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов истеъфога чиқарилган.

Унинг ўрнини Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Азиз Тошпўлатов эгаллаган.

Даврон Назармуҳамедов, ИИВ хабарига кўра, Хоразм вилояти ИИБ раҳбари сифатида иш олиб боради.

Вазирликнинг Тергов бошқармаси бошлиғи, вазир ўринбосари Акромхон Бобохонов ҳам лавозимидан олиниб, ўрнига шу вақтга қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Дониёр Тошхўжаев вазир ўринбосари этиб тайинланган.

Акрамхон Бобохоновнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, шунингдек, Ички ишлар вазирининг Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари Шавкат Мавлонов ҳам лавозимдан озод этилиб, унинг ўрнига полковник Дониёр Бахтиёрович Қодиров тайинланган.

Ўз навбатида Хоразм вилоятидан ташқари Самарқанд ва Сирдарё ИИБларига янги бошлиқлар тайинланган.

Ушбу лавозим ўзгаришлари сабаби ҳақида Ички ишлар вазирлиги сайтида маълумот берилмаган.

XS
SM
MD
LG