Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:04

Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланади


Ўзбекистон жанубидан Афғонистон шимолига қадар электр энергиясини етказиб бериш бўйича икки мамлакат ўртасида шартнома имзоланмоқда.

Бу ҳақда Gazeta.uz сайти Ўзбекистон Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаевга таяниб хабар берди.

Электр узатиш тармоғини қуриш тўғрисидаги шартнома 2017 йил декабрида Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи вақтида имзоланган эди.

Қурилиши 2018 йил март ойида бошланган электр тармоғининг узунлиги 260 км бўлиб, Ўзбекистондан Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси ҳажмини 70 фоизга ошириш имконини беради.

150 млн долларга мўлжалланган лойиҳани 2020 йил охиригача битказиш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG