Линклар

Шошилинч хабар
01 декабр 2020, Тошкент вақти: 23:33

Афғонистонда шиалар масжидига қилинган ҳужумда икки одам ўлди


Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида шиалар масжидида рўй берган бомба ҳужумида камида икки одам ўлди, йигирмадан ортиқ одам яраланди.

Маҳаллий расмийларнинг айтишича, 5 июл оқшомидаги ҳужум пайти "Муҳаммадия" масжидида етмишга яқин одам бўлган.

Масжидга одамлар келишидан олдин ўрнатилган бомба портлаган.

Шифохона ходимларидан бири баъзи инсонларнинг жароҳатлари “ўта жиддий” эканини айтди.

Сўнгги кунларда Ғазни ҳукумат кучлари ва толибон жангарилари ўртасидаги тўқнашувларга саҳна бўлди.

Аммо, толибон ҳужумга алоқаси йўқлигини айтиб, уни қоралаб чиқди.

Афғонистон ҳукумати ҳужумда "Ислом давлати" экстремист гуруҳини айбламоқда.

XS
SM
MD
LG