Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 20:34

Калифорнияда икки кун ичида иккинчи кучли зилзила рўй берди


АҚШнинг Калифорния штатида 6 июлга ўтар кечаси 7.1 балл куч билан ер силкиниши рўй берди.

Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди.

Зилзила эпимаркази Лос Анжелес шаҳридан 200 километр шарқда, Невада штатига яқин чўл ҳудудида бўлган.

Айрим дўконларда зилзила туфайли шишалар синиб, маҳсулотлар сочилиб кетган.

Зилзила оқибатида бир одам енгил жароҳат олгани маълум қилинди.

Бу Калифорнияда жорий ҳафтада рўй берган иккинчи кучли зилзиладир, 1999 йилдан бери қайд этилган зилзилаларнинг энг кучлиси бўлгани айтилмоқда.

АҚШ Геология хизмати 4 июлда зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 6,4 ва 6,6 баллни ташкил қилганини билдирган эди.

Зилзила маркази 30 минг аҳоли яшайдиган Риджкрест шаҳридан 10 километр узоқликдаги саҳрода бўлган.

Мутахассислар ушбу ҳудудда зилзила яна қайтарилиши, лекин кучли бўлмаслигини айтишмоқда.

XS
SM
MD
LG