Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 11:25

Қатарда Толибоннинг Афғонистондан хориж ҳарбийларини чиқариш талаби муҳокама қилинди


Толибон вакиллари

Қатарда толиблар иштирокида ўтказилаётган Афғонистон саммитида афғонистонлик вакиллар, жумладан, сиёсатчилар ҳамда аёллар иштирок этмоқда.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод 6 июль куни толиблар билан ўтказилаётган музокараларнинг навбатдаги, еттинчи раунди “ўта самарали” ўтганини айтган эди.

АҚШ толибларни Кобулдаги ҳукумат билан тўғридан-тўғри музокара олиб боришга ундаб келади. Аммо жангари гуруҳ Афғонистон ҳукуматини “АҚШнинг қўғирчоғи” ҳисоблаган ҳолда, ҳукумат вакиллари билан учрашишдан бош тортиб келади.

Сўзлашувларда Толибоннинг Афғонистондаги хориж ҳарбийларининг бутунлай чиқиб кетиш талаби, АҚШнинг эса, хориж кучлари кетганидан сўнг, Афғонистоннинг бошқа давлатларга ҳужум учун базага айланмаслик шарти муҳокама қилинмоқда.

Февраль ва май ойларида Москва шаҳрида шунга ўхшаш саммитлар уюштирилган эди.

Музокараларга қарамасдан, Афғонистонда террор ҳужумлари давом этмоқда. 7 июль куни Ғазни шаҳрида амалга оширилган ҳужумда камида уч одам ўлгани, ўнлаб одам жароҳат олгани хабар қилинди. Ҳужум учун масъулиятни Толибон ўз бўйнига олди.

XS
SM
MD
LG