Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:18

Еврокомиссия мулозими Могерини туркман расмийлари билан учрашди


Еврокомиссиянинг ташқи сиёсат масалалари бўйича олий комиссари Федерика Могерини
Еврокомиссиянинг ташқи сиёсат масалалари бўйича олий комиссари Федерика Могерини

Еврокомиссиянинг ташқи сиёсат масалалари бўйича олий комиссари Федерика Могерини Туркманистон расмийлари билан учрашди. Могерини ташрифи арафасида инсон ҳуқуқлари фаоллари уни Туркманистондаги инсон ҳуқуқларининг ачинарли аҳволи масаласини муҳокама қилишга чорлади.

Туркманистон - Марказий Осиёдаги Европа Иттифоқи офиси очилмаган ягона давлат эди.

Могерини ўз ташрифи давомида Ашхободда янги вакиллик очилишида қатнашди. Вакилликда тўлиқ делегация статуси бўлади.

Могерини ўз ташрифи давомида ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, парламент спикери Гулшат Мамедова ва бошқа расмийлар билан учрашди.

Могерини ташрифи арафасида инсон ҳуқуқлари фаоллари уни дунёнинг энг репрессив ҳукуматларидан бирига эга Туркманистонда инсон ҳуқуқлари учун курашга эътибор қаратишга чорлади.

Могерини Туркманистондан кейин Қирғизистонга отланди. 7 июль куни у Бишкекда Европа-Марказий Осиё форумида сўзга чиқади.

HRW ташкилотининг эдвокаси бўйича директори Филип Дам Могеринини тожик расмийлари билан Тожикистонда 150 дан ошиқ фаол журналист, ҳуқуқшунос ҳамда мухолифатчи қўлга олинганини муҳокама қилишга, Қирғизистон расмийлари билан учрашув давомида эса уларни Азимжон Асқаровни озодликка чиқаришига чорлашга чақирди.

XS
SM
MD
LG