Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 18:21

Польшада 26 ёшга тўлмаганлар даромад солиғидан озод қилинди


Польша Молия вазирлиги 26 ёшга тўлмаган шахслар даромад солиғини тўламаслигини маълум қилди. Тегишли қарорни Польша Вазирлар Кенгаши қабул қилди. Бу ҳақда Польша радиоси ташқи хизмати хабар берди.

Польша молия вазири ўринбосари Петр Новак шундай деди:

- Агар биз ўртача иш ҳақи ҳақида гапирадиган бўлсак, яъни 4 765 злот (1,120 евро), унда бир йил мобайнида тахминан 4,600 злот (1,080 евро) қўшимча даромад чўнтакда қоладиган бўлди. Бу ўн учинчи маошдан ҳам кўпроқ. Шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, бу мамлакатимиздаги революцион ўзгаришлардир.

26 ёшга тўлмаганларни солиқлардан озод қилиш “Ҳуқуқ ва адолат” консерватив партияси етакчиси Ярослав Качиньский дастурининг асосий мақсадларидан бир эди. Качиньский, шунингдек, оилаларга ёрдамни ошириш, нафақахўрларга ўн учинчи нафақа тўлаш ҳамда маҳаллий автобус маршрутларини йўлга қўйиш каби ваъдаларни берган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG