Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2019, Тошкент вақти: 20:43

Сурхондарёда бозор ҳожатхонасидан янги туғилган чақалоқ топилди


Сурхондарёнинг Денов тумани “Лолазор” бозори ҳожатхонасидан янги туғилган чақалоқ топилди.

Ижтимоий тармоқларда 7 июль куни тарқалган видеода шифокорлар ва ИИБ ходимлари чақалоқни жонлантиришга уринаётганини кўриш мумкин.

Вазирлик чақалоқ ҳаёти сақлаб қолингани, ҳозирда у Сурхондарёдаги 2-сонли вилоят перинатал марказида сақланаётганини маълум қилди.

“Чақалоқ жинси - қиз бола, оғирлиги - 3500 грамм, бўйи - 50 сантиметр. Ҳозирда чақалоқ аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинган. Шифокорлар чақалоқ ҳаёти учун курашмоқда”, дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги мулозими Фурқат Санаев Kun.uz нашрига берган интервьюсида.

Чақалоқнинг онаси “Лолазор” бозорининг кузатув камераларига тушиб қолгани ва айни пайтда унга нисбатан қидирув эълон қилингани хабар қилинди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG