Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 17:54

Эрон ядровий келишувни имзолаган Европа давлатларини ўйлаб иш қилишга чақирди


8 июль куни Теҳрон 2015 йилда Эрон билан унинг ядровий дастури бўйича келишувни имзолаган давлатларни шошма-шошарлик билан чора кўрмасликка чақирди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аббос Мусавий келишувни имзолаган давлатлар Эронга қарши “муайян ишларга қўл уришса, кейинги қадамларни бошлаймиз ва сўнггисини амалга оширамиз, деди. Мусавий “сўнгги қадам” айнан нима эканлигини очиқламади.

Эслатиб ўтамиз, 7 июль куни Эрон уранни келишувда белгилаб қўйилганидан кўпроқ бойита бошлаганини хабар қилди. Олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий маслаҳатчиларидан бири Эрон уранни 5 фоизга бойитганини маълум қилди. 2015 йилда қудратли давлатлар ҳамда Эрон имзолаган келишувда Теҳронга уранни 3,67 фоизгача бойитиш чеклови қўйилган эди.

3,67 фоизгача бойитилган урандан тинч мақсадларда фойдаланиш мумкин. Қуролларда қўлланиш учун эса уранни 90 фоизгача бойитиш керак.

Бу орада Халқаро атом энергияси агентлиги Эрон ҳаракатлари ҳақида ўз назоратчиларидан хабар кутаётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG