Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:38
Низомий номидаги педагогика университетидаги ҳолат. 9 июль куни олинган сурат
Низомий номидаги педагогика университетидаги ҳолат. 9 июль куни олинган сурат

"Низомий педагогика университетидаги турнақатор навбатлардан чарчадик"

Ўзбекистон олийгоҳларига ҳужжат топшираётган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўртасида ойлардан бери бораëтган "рақобат" манзарасини Озодликнинг "Абитуриент кундалиги"да кузатинг!

Қабул жараёнига оид хабарларингизни Telegram, WhatsApp орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755 рақамларига жўнатишингиз мумкин.

Хабарингизга фото ва видеолар илова қилишни унутманг!

16:08 9.7.2019

Низомий университетида турнақатор навбатлар

9 июль куни Тошкентда жойлашган Низомий номидаги педагогика университетига ҳужжат топширишга борган абитуриентлардан бири қабул жараёнидаги узундан-узун навбатлар ва тартибсизликлардан шикоят қилди:

"Бугун опам билан Низомий номидаги педагогика университетига ҳужжат топширишга келгандик. Жуда катта навбат ва тартибсизлик: квитанцияни олишга навбат, тўловга навбат, ҳужжат топширишга навбат, ҳужжат топшириш учун бериладиган рақамчаларни олишга навбат. Яна ҳеч ким тартиб билан турмайди. Бизга 2014-ракамни беришди. У дегани - кечки соат 8гача ҳам навбатинг келмайди дегани. Абитуриентлар уйда имтиҳонга тайёрланиш ўрнига эртадан кечгача шу саратонда шунақа навбат кутишга мажбур", дея абитуриент ижтимоий тармоқларда қолдирган постига воқеа жойидан суратларни ҳам илова қилган.

Қуйида ушбу суратлардан жамланган фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин:

15:40 9.7.2019

8 июлда ҳужжат қабул қилиш вақтинча тўхтатилди

8 июль куни Ўзбекистон бўйлаб олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжат топширишда жиддий муаммолар юзага келди.

Тошкент¸ Жиззах¸ Андижон ва Фарғонадаги айрим универститетларга ҳужжат қабул қилиш жараëнидан Озодликка юборилган сурат ва видеоларда юзлаб одамнинг қуëш тиғида узундан-узун тик оëқда навбат кутаëтгани акс этган.

Озодлик гаплашган қабул комиссияси расмийлари¸ бу ҳолатни Давлат тест маркази компьютер тизимидаги узилишлар билан изоҳлади.

Андижон Давлат университети абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараëни
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:22 0:00

15:36 9.7.2019

72 ёшли абитуриент

Фарғоналик 72 ёшли аёл бирданига учта олийгоҳга ўқишга кириш учун абитуриент сифатида ҳужжат топширди.

Бу ҳақда 2 июль куни Давлат тест маркази раҳбари Барно Ражабовга таянган ҳолда маҳаллий нашрлар хабар қилдилар.

Хабарда айтилишича, бу аёл 1973 йилда кооператив техникумини тамомлаган. Энди у “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналиши бўйича Фарғона давлат университетига, Қўқон педагогика институтига ва Наманган давлат университетига ҳужжат топширган. Пенсионер аёл кундузги бўлимда ўқишни ният қилган.

Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташланган.

15:32 9.7.2019

Олийгоҳларга имтиҳонсиз ўқишга кириш имтиёзлари

Бош вазир Абдулла Арипов 6 май куни имзолаган қарорга кўра, Мудофаа вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси ходимлари фарзандлари олийгоҳларга имтиҳонсиз қабул қилинади.

Ҳукуматнинг 27 апрелдан бошлаб кучга кирган яна бир қарорида эса Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги мактаб-интернатни аъло баҳоларга битирган битирувчилар хорижий тил ва адабиёт, филология ва тилларни ўқитиш йўналиши бўйича қўшимча давлат грантлари асосида олийгоҳларга имтиҳонсиз қабул қилиниши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ва қисм қўмондонлиги тавсияномасига асосан ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчилар ҳам олийгоҳларга имтиҳонсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG