Линклар

Шошилинч хабар
24 июл 2019, Тошкент вақти: 07:29

Эрон кемалари Британия танкерининг Ҳормуздан ўтишига “тўсқинлик қилишга уринди”


Стратегик Ҳормуз бўғозидан дунë бозорига келаëтган нефтнинг камида бешдан бири ўтади.

“Халқаро қонунларга зид равишда Эроннинг уч кемаси British Heritage тижорий кемасининг Ҳормуз бўғозидан ўтишига тўсқинлик қилишга уринди”¸ деб баëнот берди 11 июль куни Лондон ҳукумати.

Бу уриниш Теҳрон ҳукумати ўтган ҳафта ўз супертанкерининг Британия томонидан қўлга олиниши жавобсиз қолмаслиги ҳақида баëнот бергани ортидан содир бўлди.

Эрон кемаларининг бу уринишини тўхтатиш учун Британия ҳарбий кемалари орага тушган ва Эрон кемаларини эҳтимолий ҳужумдан огоҳлантирган. Шундан сўнг¸ Лондон баëнотига кўра¸ Эрон кемалари чекинган ва Британия танкери бўғоздан ўтган.

Лондон ҳукумати Теҳроннинг бу ҳаракатидан хавотирда эканини айтиб¸ Эрон раҳбарларини минтақадаги вазиятни кескинлаштирмасликка чақирди.

Айни пайтда¸ Эрон исломий инқилоб қўриқчилари корпуси ўз кемалари Британия танкерининг Ҳормуз бўғозидан ўтишига тўсқинлик қилганини инкор қилди.

Форс кўрфазидан жаҳон бозорига келаëтган нефтнинг камида бешдан бир қисми Ҳормуз бўғозидан ўтади.

XS
SM
MD
LG